Филиалда Мустакиллик ва Хотира дарслари юқори савияда ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги байрами муносабати билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиалида оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказиш ҳамда байрам кунлари ташкил этиладиган тадбирлар давомида хавфсизликни таъминлаш мақсадида туну-кун навбатчилик жадвали ишлаб чиқилди. Филиал талабалари иштирокидаги 2017-2018 ўқув йилининг очилиш тадбирида раҳбарият томонидан 2016-2017 ўқув йилида ўқув ва жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар фахрий ёрлиқ, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Тадбирдан сўнг филиалнинг катта мажлислар залида биринчи жуфтлик дарсида “Мустақиллик дарси” ва иккинчи жуфтлик дарсида “Хотира дарси” машғулотлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг Фарғона вилоят хокимлигининг 2017 йил 15 августдаги 237-Ф-сонли хатига биноан филиалнинг 50 нафар профессор-ўқитувчилари ва 150 нафар талаба-ёшлари Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида бўлиб ўтган ”Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон”деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган вилоят кўрик танлови ғолибларини эълон қилиш тадбирида иштирок этдилар. Тадбирда филиалимиз “Энг наъмунали олий ўқув юрти ” номинацияси бўйича 1-ўрин дипломи ҳамда эсдалик совға, “Энг фаол “Харакатлар стратегияси” тарғиботчиси” номинацияси бўйича ММИБ директор ўринбосари Б.Толипов  2- ўрин дипломи ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Undefined
Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.