INTERAKTIV XIZMATLAR

                        

Мусаев Хуршид Шарифжонович

Автобиография

Мен Мусаев Хуршид Шарифжонович, 1985 йил 7 июлда Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳрида туғилган.

1991-1997 йиллар Чуст тумани 5-сонли умумтаълим мактабида ўқиганман. 1997-2002 йиллар Чуст тумани 52-иқтидорли болалар гимназиясида таҳсил олган. 2006 йил ТАТУ Фарғона филиали “Информатика ва ахборот технологиялари” бакалавр таълим йўналишини тамомлаган. 2006-2007 йилларда шу университетнинг Ахборот технологиялари кафедрасида лаборатория мудири лавозимида ишлаган. 2007 – 2009 йилларда шу университетнинг “Касб – ҳунар фанларини ўқитиш методикаси” магистратура мутахассислигида таҳсил олган. 2009-2010 йилларда ТАТУ Фарғона филилалида Ахборот технологиялари марказида дастурчи – мухандис лавозимида ишлаган. 2010-2011 йилларда Наманган вилояти Чуст туманидаги Чуст педагогика ва сервис касб – ҳунар коллежида Информатика ва махсус фанлар ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

2011 йил 2 сентябрдан "Ахборот технологиялари" кафедраси ассистенти лавозимида ишга қабул қилинганман. 2015 йил май ойидан август ойигача "Ахборот технологиялари" кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган. 2015 йил сентябр ойидан бошлаб “Дастурий инжиниринг” кафедарсида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Ўз илмий фаолияти давомида 3 та илмий мақола ва 15 дан ортиқ тезислар ҳамда 4 та услубий кўрсатмаларни эълон қилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот−коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириш бўйича қўшимча чора−тадбирлар тўғрисида”ги 73−сонли қарори ижроси юзасидан 2014 йил 19-20 апрел кунлари ташкил этилган ўқув-семинарда иштирок этиб сертификатга эга бўлган. 

2015 йил январ ойида Тошкент ахборот технологиялари университетида ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида бир ойлик (144 соатли) малака ошириш курсларини, 2016 йил октябр-ноябр ойларида ТАТУ ҳузуридаги ПКҚТ ва УМО тармоқ марказида Дастурий инжиниринг йўналишида 2 ойлик (288 соат) ли малака ошириш курсларини ўтганман.

Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.