INTERAKTIV XIZMATLAR

                        

Хашимов Ахмад Анварович

ТАРЖИМАИ ХОЛ

Хашимов Ахмад Анварович 1989 йил 7 октябрда Марғилон шахрида туғилган. 1996 йилдан 2004 йилгача Марғилон шахридаги “Истиқбол” гимназиясида таълим олган.

2004 йил Фарғона Политехника Институти қошидаги лицей интернатга ўқишга кириб, лицейда техника йўналишида ўқиган. 2006 йили лицейни имтиёзли шаходатнома билан битирган.

2006 йил Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиалининг “Информатика ва ахборот технологиялари” йўналишига 1- ўринда грант асосида ўқишга қабул қилинган. 2010 йил шу йўналишни имтиёзли диплом билан битирган.

2010 йил Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиалининг “Компьютер тизимлари ва тармоқларининг дастурий таъминоти” магистратура мутахассислигига контракт асосида ўқишга қабул қилинган. Магистратура даврида 3 та илмий мақола ва тезислар чоп этган.

2012 йил магистратурани тамомлаб, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиалининг “Ахборот технологиялари” кафедрасига ишга қабул қилинган.

2012 йилдан буён филиалда фаолият олиб бормоқда.2016 йили катта ўқитувчи лавозимига ўтказилган.

Хозирги кунга қадар 4 та патент, 20дан ортиқ илмий тезислар, республика газеталарида материаллар чоп этган.

2015 йили Фарғона вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ўтказилган Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси танловининг “Энг фаол ёш дастурчи” номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаган хамда диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирланган.

2012 йил декабр ойида Республика бўйича “Келажак овози” кўрик танловининг ғолиблари учун ташкил этилган ўқув курсларида тренер сифатида иштирок этган.

2013 йил 2-14 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси марказида “Таълимда ахборот коммуникация технологиялари” тренерлик курсларида қатнашиб, тренерлик сертификати билан тақдирланган. Сертификат асосида 2013 йил ноябрь декабрь ойларида филиал ўқитувчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этган.

2013 йил 26-27 октябрь кунлари Дастурлаш бўйича жахон чемпионатининг 1/8 финал босқичида мураббий сифатида фаол иштирок этган.

2015 ва 2016   йилларда “Камолот” ЁИҲ Фарғона филоят кенгаши талабномасига асосан “Юрт келажаги” кўрик танловининг вилоят босқичида веб дастурлаш йўналиши бўйича хакамлар хайъати аъзоси сифатида иштирок этган.

2014 йил 19 -20 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 март 73 сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти органлари ходимларининг ахборот коммуникация технологиялари сохаси бўйича малакасини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида ташкил этилган “Компьютер техникаси ва интернет тизимида ишлаш, замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш” йўналишидаги ўқув курсларида иштирок этди ва сертификат эгаси бўлди.

2014 йил 4-5 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги “Истеъдод” жамғармаси томонидан ташкил этилган  «Электрон ўқув модулларини яратиш ва электрон мадад порталидан фойдаланиш» мавзусидаги семинарда иштирок этди ва гувохнома билан тақдирланди.

Фарғона вилоят хокимининг 2014 йил 1 апрел 84 сон қарори бўйича Фарғона вилоят Қўштепа туманиган масъул этиб бириктирилиб, қарор ижроси бўйича тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви, махаллий давлат органлари ходимларининг АКТ сохаси бўйича малакасинин оширишга доир ташвиқот ишларида фаол иштирок этди.

ЎЗбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 1942 қарори хамда ижроси юзасидан, 2014 йил сентябрь –декабрь ойларида Жанубий Кореянинг KAIST(Korean Advanced Institute of Science and Technology) университетида малака ошириш курсларида қатнашиб, Жанубий Корея таълим тизими, ўргатилаётган фанлар билан яқиндан танишиб келган. Маълумотлар базалари, маълумотлар тузилмаси, дастурлаш тиллари фанларини чуқурроқ ўрганиб, KAIST университетининг сертификати билан тақдирланган.

2015 йил ва 2016 йилларда Дастурлаш бўйича Жахон чемпионатининг 1/4 финал босқичида Ўзбекистон минтақасида фаол иштирок этиб, ярим финал босқичига йўлланма олган.

2016 йил октябрь – ноябрь ойларида ТАТУ хузуридаги профессор ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказида “Дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича малака ошириш тамомлаб сертификат олган.

Хашимов Ахмаджон 2015 йил 10 июньда Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги хузуридаги Бош илмий методик марказ томонидан ўтказилган  талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятги лаёқатини аниқлаш тестида юқори балл тўплаб, гувохномага эга бўлди.

Фарғона вилоятида ташкил этилган Универсиада 2016 мусобақаларини ёритишда www.universiada-2016.uz  сайтини яратишда техник гурух рахбари сифатида иштирок этди. Бундан ташқари Фарғона вилояти хокимлиги расмий веб сайти www.ferghana.uz сайтини яратилишида, сайтга қўшимча интерактив хизматларни қўллашда доимий тарзда иштирок этиб келмоқда

Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.