Тадбирда АРМ мудири Ҳ.Арипджанова, филиал хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мамасодиқова, АТ кафедраси ассистенти Ш.Эргашева, филиал ҳамшираси Д. Мадраҳимова, АРМ ходимлари ва талаба – қизлар қатнашдилар.
Тадбирни филиал хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Мамасодиқова очиб берди ва ушбу мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шундан сўнг “ Қайнона келин муносабатлари “ мавзусида АРМ мудираси Ҳ. Арипджанова сўзга чиқди.
Хулоса шуки, турмуш ўртоғига итоатли, меҳр-муҳаббатли, озода, чаққон, ширинсўз, турмушнинг бор-йўғига сабр қилиб, тежамкорлик фазилатларига эга бўлган келинлар ўз турмуш ўртоқларига севикли ёр, қайноналарига суюмли келин бўлишлари ҳақида талаба- қизлар тушунчага эга бўлдилар.