INTERAKTIV XIZMATLAR

                        

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали Ахборот ресурс марказида Т. З. Тешабоев ва З. М. Отақўзиеваларнинг “Ахборотлашган иқтисодиёт” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ушбу тақдимотда филиал директори Б. А. Мирзакаримов, Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Б. Толипов, Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ф. Полвонов, Молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича директор ўринбосари Х. Абдураҳмонов, Телекоммуникация инжиниринг декани А. Қўлдашев, Телекоммуникация инжиниринг кафедраси мудири Н. Жўраев, Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси мудири Ш. Холматов, Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси М. Бўтабоев, ўқитувчилар ҳамда Ахборот- ресурс маркази ходимлари, 620-15 гурух талабаси Н. Хамидовалар  қатнашдилар.    

Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси М. Бўтабоев сўзга чиқди. М. Бўтабоев ушбу китобни мазмун-моҳияти хусусида батафсил тўхталиб ўтиб, жумладан шундай деди:

“ - Дарслик жами 16 бобдан иборат бўлиб, ундаги параграфлар бобнинг асосий моҳиятини тўлиқ очиб беришга хизмат қилади. Табиийки олиб борилган тахлил ва анализлар “Ахборотлашган иқтисодиёт” категориясини атрофлича чуқур таърифи орқали ёритилган. Ҳар бир бир бобда муалифлар  турли  йилларда хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар олиб борган  тадқиқотларни қисқача мазмунини тахлил қилгани холда ўзларининг шахсий қарашларини, фикр-мулоҳазаларини, танқидий қарашларини, билдиришган. Энг муҳими ҳар бир боб бўйича муаммолар маълум бир асосли хулосалар ясашган, якуний хулосаларни эса бобнинг умумий хотимасида илмий тарзда баён қилинган. Авваламбор ахборотлашган иқтисодиётнинг тарихий ривожланиш босқичларини хорижий авторларининг фикр-мулоҳазарини (А. Смит, А. Маршал, Ж. Кенис, И. Шимпетр ва Б. Гейтс) атрофлича таҳлил қилиб берганлар ва юқоридагилар асосида “Ахборотлашган иқтисодиёт” ни вужудга келишини инқилобий ходиса деб таъриф беришган. Шулар заминида ялпи ахборотлашган маҳсулот (Я.А.М) тўғрисида қизиқарли ва мунозарали фикрларни ўртага ташлашади. Я.А.Мнинг мезони – оммавий ахборот воситалари ва компьютер-интернет тизимидир деган хулосага келишди.

Муалифлар  ўз фикрларини  давом эттириб “интернет бизнес”, “интернет дўкон”, “электрон иқтисод”, “электрон маҳсулот”, “электрон хамён”, “электрон почта” каби категорияларга изоҳлар,  таърифлар  беришади ва буларнинг хаммаси товарлар ва хизматларни электрон коммуникация воситалари ёрдамида амалга ошириб, товар ва хизматларни сотиб олиш, Онлайн тўлов тизимлари орқали нақд пуллар, электрон пуллар кредит- пластик карталар ёрдамида амалга оширилади деб изоҳланади. Навбатдаги бобларда интернет ва фирмалар ўртасидаги муносабатларни бизнес режа молиявий харажатлар, махсулотлар ва истеьмолчилар тушунчалари орқали атрофлича ёритиб беришади.

Глобал иқтисодиётда бизнес юритишда миллий бошқарув тизимлари ўртасидаги фарқлар йўқолиб, улар ўрнига “Янги” “Қоидалар” талаблар ва мижозлар келишини ишонарли далилларда ёритиб беришган, ҳамда   реинженеринг бизнесни анъанавий усулларидан тўла воз кечади, реинженеринг ахборот технологияларини тўла корхонага қўллаш орқали ривожланади дейилади. “Электрон бозор” – бу кўп сонли харидорлар ва сотувчиларнинг бирлаштирувчи, товарлар ва хизматларни сотиш ва тўловларни амалга оширишга хизмат қилувчи ахборот тизимидир деб хуллоса қиладилар Онлайн брокинг  бу АКТ лар аста-секин компания ва фирмаларнинг деярли барча фаолиятини очиқ-ойдин бўлишига олиб келади деган фикрлари кўпчиликда қизиқиш туғдиради. Шу маънода Онлайн брокинг ўз маблағларини 60-70% ни ўзига мижозларни жалб қилиш мақсадида реклама ва эълонларга сарфлайдилар. Дарсликнинг кейинги бобида “интеллектуал мулк”, “сунъий интеллект”, “сунъий ақл”, “ Марк-1” нейрокомпьютерлар каби тушунчаларга аниқлик киритдилар. Муалифлар кенг кўламли изланиш ва ҳаётий тажрибалари асосида интернет-фирмаларнинг ривожланиш босқичларини далил ва амалий мисоллар орқали ёритишган. Янги ахборот технологияларининг бизнес фаолиятидаги роли тшғрисида фикр юритишиб Wi–Fi интернетдан симсиз фойдаланишнинг янги усули эканлиги, бу янги хизмат АҚШ ва Европа халқи ҳаётида оммавий холат эканлиги мисоллар билан ёритилган. Ишонч билан айтиш мумкинки Т.З. Тешабоев, З.М. Отақўзиева муаллифлигидаги дарслик ўз вақтида тайёрланган ва у долзарб аҳамиятга моликдир. Шу маънода дарслик кенг илмий, жамоатчилик, талаба – ёшларга мўлжалланган. Чунки дарсликда келтирилган назарий-услубий ва илмий – амалий таклифлар, хулосалар илмий мустақил тадқиқотчи ва магистратура талабаларининг ижодида муҳим манба вазифасини ўтайди.”

Шундан сўнг филиал директори ва ўқитувчилари китоб тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Талабалар номидан сўзга чиққан Н. Хамидова ҳам “Ахборотлашган иқтисодиёт” китоби айни пайтда, замон талабига  мос равишда нашр этилганлигини ҳамда талабалар буни катта қизиқиш билан ўқиётганлигини айтиб ўтди. Тақдимот жуда ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Барча қанташчиларда  катта қизиқиш уйғотди.

O'zbekcha
Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.