INTERAKTIV XIZMATLAR

                       

ДИҚҚАТ ОЛИМПИАДА!

     Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан физика ва математика фанларидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги республика олимпиадаси ўтказилмоқда.

Олимпиадада Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, яъни, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи ёки битирган ўқувчилари, шунингдек, ўн бир йиллик умумий ўрта мактабнинг 11-синф битирувчилари иштирок этишлари мумкин.

Оимпиадада иштирок этиш истагини билдирган ёшлар олимпиаданинг расмий www.matfiz.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, олимпиада шартлари ва ўтказиш босқичлари билан танишгандан сўнг иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Олимпиада уч босқичда ўтказилади.

  • Биринчи (саралаш) босқичи–2018 йил 20 январь куни онлайн тарзда, тест кўринишида ўтказилиб, физика ва математика фанларидан мусобақанинг расмий веб сайти www.matfiz.uz да рўйхатдан ўтгандан сўнг иштирок этилади. Тест саволларининг 80 фоизига тўғри жавоб берган иштирокчилар олимпиада расмий сайтининг “1-босқич ғолиблари” бўлимида эълон қилинади;
  • Иккинчи (минтақавий) босқичи – 2018 йил 10 февраль куни Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудлардаги: Қарши, Самарқанд, Фарғона, Нукус, Урганч филиалларида ўтказилади. Мазкур босқич иштирокчилари орасидан “Математика” ва “Физика” фанларидан амалий масалаларга қўйиладиган максимал баллнинг камида 80 фоизини тўплаган ўқувчилар олимпиада расмий сайтининг “2-босқич ғолиблари” бўлимида эълон қилинади вамусобақанинг учинчи финал босқичига таклиф қилинади;
  • Учинчи (якуний) босқичи – 2018 йил 22-25-февраль кунлари Тошкент шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилади. Ушбу босқичда Физика ва математика фанларидан 10 тадан амалий масалаларни ёзма топширадилар. Олимпиада финали совриндорлари рўйхати сайтнинг “Финал – Тошкент ш.” Ва “Тақдирлаш тахтаси” бўлимларида кўрсатилади.

Олимпиаданинг учинчи босқичида энг юқори балл тўплаган 21 та иштирокчи совриндор ҳисобланади. Барча совриндорларга қимматбаҳо совринлар ва дипломлар берилади. Шунингдек, улар Тошкент шаҳридаги ИНХА университети томонидан инглиз тилидан бепул ўқиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритадилар.

Олимпиада Низоми билан www.matfiz.uz сайтида танишиш мумкин.

Undefined
Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.