INTERACTIVE SERVICES

                                                       

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиалида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси” мавзусида видеоконференциялар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг  26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш  ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 7 декабрдаги Ф-5135-сон фармойиши,   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 27 декабрдаги (28.12.2017 й., 01-07/1-3109)ги йиғилиши баёни ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг  26 йиллиги ва 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан  2018 йил 4 январь куни филиалда ташкил этилган Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти ўртасида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси” мавзусида Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси, Фарғона вилоятидаги ҳарбий округ ва ҳарбий қисмлар, Фуқароларни ўзини- ўзи бошқариш органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши вакиллари, “Ўзбектелеком” вилоят бўлими ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали ҳамкорлигида  бўлиб ўтган видеоконференцияда Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматни ўтаётган аскар йигитлар, уларнинг ота-оналари ва дўстлари студияларга ташриф буюриб тадбирда фаол иштирок этдилар. Филиалда ташкил этилган студияга таклиф этилган ҳарбий оркестр, таниқли санъаткорлар  ҳамда ижодкор ёшлар мазкур тадбирнинг байрамона кўтаринки кайфиятда ва мазмунли ўтишига катта ҳисса қўшдилар.

           2018 йил 10 январь куни ҳам айни шундай тадбир Фарғона вилояти ва Қашқадарё вилоятлари ўртасида ташкил  этилди.  Бўлиб ўтган тадбирларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали жамоаси фаол иштирок этди.

Uzbek
Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.