INTERACTIVE SERVICES

                                                       

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ !!!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси А.Арипов томонидан 2017 йил 12 декабрда (01-07/1-2987-сон) тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш буйича тадбирлар режаси”нинг иккинчи йуналиш, 18-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида филиал талаба-ёшлари ўртасида “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларида иншолар танлови ўтказилади.

Танловнинг асосий мақсад ва вазифалари – ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ибратли ҳаёти, юрт равнақи ва мамлакат келажаги учун ҳар қандай тўсиқ ҳамда қийинчиликларни енгиб ўтишдаги мардоновор саъйҳаракатлари натижасида эришилган мустақилликнинг нақадар бебаҳо неъмат эканлигини ёшлар онгига сингдириш, шунингдек уларда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни асраб-авайлашга даҳлдорлик ҳислатларини шакллантириш.

Танловнинг ўтказиш босқичи ва муддатлари. Биринчи босқич  - филиалнинг факультетлари талабалари ўртасида 22-24 январь кунлари. Иккинчи босқич – биринчи босқич ғолиблари ўртасида 26-27 январь кунлари ўтказилади. Ушбу босқич танловнинг якуний босқичи ҳисобланади.

Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари. 

Мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

Стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

Мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аник билдирилганлиги;

Мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик ҳусусиятлари ифода этилганлиги;

Мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;

Мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

Ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида баҳоланади (жами 60 балл).

Иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш. Иккинчи босқичда “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларида  ўтказилган танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган талабалар филиал томонидан фаҳрий ёрлиқ ва қуйидаги тартибда пул маблағлари билан тақдирланади:

1-ўрин – 500 000 (беш юз минг) сўм;

2-ўрин -  400 000 (тўрт юз минг) сўм;

3-ўрин -  300 000 (уч юз минг) сўм.

Uzbek
Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.