INTERAKTIV XIZMATLAR

                       

Филиалда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд кунига бағишланган маънавий–маърифий тадбир ўтказилди

2018 йил 30 январь куни филиал катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон тараққиётида тутган тарихий роли”  мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда филиал Маънавий-тарбиявий марказ раҳбари А.Райимов, Компьютер инжиниринг факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Н.Ибрагимов, Компьютер инжиниринг факультети  талабаси А.Алимжонова ва Телекоммуникация технологиялари ва касб таълими факультети Ёшлар иттифоқи етакчиси И.Қосимов ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Тадбирда нотиқлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ибратли ҳаёти, юрт равнақи ва мамлакат келажаги учун ҳар қандай тўсиқ ҳамда қийинчиликларни енгиб ўтишдаги мардоновор саъйи-ҳаракати ҳақида сўз юритдилар. Тадбир давомида филиал талаба-ёшлари ўртасида “Озод ва обод Ватанга баҳшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларида ўтказилган иншолар танловининг ғолиблари Н.Хомидова, А.Алимжонова ва  К.Маликоваларга Фахрий ёрлиқлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун Ташаккурномалар топширилди. Тадбир сўнгида Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи ҳужжатли фильм намоийш этилди.

O'zbekcha
Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.