INTERAKTIV XIZMATLAR

                        

Соҳибқирон Амир Темур – маънавий баркамоллик тимсоли

Темурийлар даври маънавияти юртимиз тарихидаги зарҳал ҳарфлар билан битилган улкан хазинадир. Бундай маънавий меросларни ўрганиш, уларнинг мислсиз маъноларидан маънавий озуқа олиш, ёш авлодни ҳам бундай маънавий озуқалардан баҳраманд этиб бориш ва шу йўл орқали халқ, миллат, Ватан, жамият тараққиётига ҳисса қўшиш – биз авлодларнинг муқаддас бурчларимиздандир.

Соҳибқирон Амир Темурнинг: “Ҳар неки деган бўлсам унга амал қилдим”, - деган сўзларида унинг комил инсон эканлигини кўришимиз мумкин. Амир Темур бобомиз ҳаёти, фаолияти ва салтанатида нимаики яхшиликка эришган бўлса, фақат ва фақат хулқидаги мана шу олийжаноб фазилати туфайлигина эришди. Шунинг орқасидангина қўшин ва халқнинг ҳурматини қозониб, уларни ўз ортидан эргаштира олди.     

9 апрель куни филиал Ахборот ресурс марказида 610-16, 650-17 гуруҳ талабалари иштирокида Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб “Соҳибқирон Амир Темур – маънавий баркамоллик тимсоли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Давра суҳбатини филиал ММИБ директор ўринбосари доцент Б.Толипов очиб берди. Тадбирда гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси мудири доцент Ш.Холматов, МТМ раҳбари А.Райимов, 630-16 гуруҳ талабаси И.Қосимовлар маъруза қилдилар.

Тадбир давомида 650-16 гуруҳ талабаси Х.Умаров “Темур тузуклари”дан парча ўқиб эшиттирди.

Тадбир сўнггида талабалар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ва саволлар берилди. Саволларга катта ўқитувчи Ў.Каримов тўлиқ жавоб берди.

 

 

 

 

Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси

 катта ўқитувчиси                                                                                    Ў.Каримов

Undefined
Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.