INTERAKTIV XIZMATLAR

                       

"Keksalarni e'zozlash yili" filial buyrug'i

ТОSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
FARG’ONA FILIALINING
ВUYRUG’I

"Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2302-сон Қарори ҳамда Республика комиссиясининг 2015 йил 23 февралдаги мажлиси баёнида (02.03.2015й, ЭДО-07/1-90-сонли) белгиланган вазифаларнинг ҳамда Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 3 март 73-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1.    Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон Қарори ва "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурининг ижросини таъминлашга қаратилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 3 март 73-сонли буйруғи асосидаги Тармоқ дастури 1-илова, олий таълим тизимида "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури йўналишларини амалга ошириш бўйича бириктирилган масъул раҳбар ходимлар таркиби 2-илова, Давлат дастури бандларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, уларнинг ижросини ташкиллаштиришга оид тегишли қўшимча тадбирлар, услубий тавсиялар, материаллар ва ҳужжатларни тайёрлаш бўйича масъуллар таркиби 3-иловалар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2.    Директор ўринбосарлари, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирларига:
2.1. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича ТАТУ Фарғона филиалининг чора-тадбирлар дастури 1-иловага, Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
2.2.    Дастурга киритилган тадбирларни белгиланган муддатларда сўзсиз
тўлиқ амалга оширилиши юзасидан тизимли қатъий назорат ўрнатиш;
2.3.    Бир ҳафта муддатда "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурининг мақсади ва моҳияти, унда кўзда тутилган кенг қамровли ишлар
кўлами ҳамда аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида:
Давлат дастурида белгиланган тадбирлар, республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар, кексаларга бўлган ҳурмат ва эътиборни аҳоли ўзида ҳис қилиши учун Дастурнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида, филиал раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга етказиш мақсадида йиғилишлар ташкил этиш;
йиғилишлар натижалари бўйича таҳлилий маълумот (унда филиал ва маҳаллаларда ўтказилган йиғилишлар ва иштирокчилар сони кўрсатилиб, тадбирлардан фотосуратлар илова қилинган ҳолда) "Маънавий-ахлоқий тарбия" бошқармаси (М.Комилов)га такдим этиш;
йил давомида махсус режа асосида филиал ва аҳоли ўртасида ташкил этиладиган тарғибот тадбирлари фуқароларнинг ўзини - ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, тегишли соҳа мутахассислари ва олимлар иштирокида ўтказилишини таъминлаш;
2.4.    Филиал ўқув бинолари ва талабалар турар жойи ҳудудларини Давлат дастури мазмун-моҳияти акс эттирилган плакатлар, баннерлар ва бошқа тарғибот воситалари билан безатиш;
2.5.    Филиалда Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида профессор-ўқитувчиларнинг мунтазам чиқишларини ташкил этиш;
2.6.    "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича факультетларда (маъсул: Н.Тўраев, Н.Жўраев) ва филиал “Камолот” ЁИҲ БТ (маъсул: Ж.Мўминов) томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида "Маънавий – тарбиявий марказ" (Т.Назиров)га ОЎМТВнинг 2015 йил 3 март 73-сонли буйруғи 4-иловасида келтирилган шакл асосида ойлик ҳисоботни (ёзма ва электрон шаклда) ҳар ойнинг 18 санаси ва чораклик ҳисоботни хар чорак сўнгги ойининг 20 санасида тақдим этиш вазифалари топширилсин.
3.    Давлат дастуридаги вазифаларнинг ижроси ҳолати бўйича филиал бошқарув йиғилишида ахборот бериб бориш вазифаси ММИБ директор ўринбосарига юклатилсин;
         3.1.    "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида "Маънавий – ахлоқий тарбия" бошқармаси (М.Комилов)га 4-иловада келтирилган шакл асосида ойлик ҳисоботни (ёзма ва электрон шаклда, e-mail: qadriyat@edu.uz гa ҳap ойнинг 20 санаси ва чораклик ҳисоботни хар чорак сўнгги ойининг 22 санасида тақдим этиш вазифалари топширилсин.
 4. Девонхона мудираси (Ў. Давлатова)га:
Мазкур буйруқ ўрнатилган тартибда жойларга етказилиши таъминлансин.
 5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш ММИБ директор ўринбосари  Б.Толипов зиммасига юклатилсин. 

   Директор:                                                       Б.А.Мирзакаримов

 
  Буйруқ лойиҳани тайёрлади: 
    ММИБ директор ўринбосари:                                         Б.Толипов  
 

Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.