INTERAKTIV XIZMATLAR

                       

Kutibxona

  Axborot-resurs markazi direktori
 
 
Aripdjanova Hayotxon Nabiyevna
 Telefon: +99894 396-35-41

   

ТАТУ Фарғона филиалида АРМ га тегишли жами майдон 189 кв. метр бўлиб, унинг фондида 2331 номда 11191 нусха китоб ва 49  номда 138 нусхада газета- журналлар мавжуд.

              2016-2017  ўқув йилида 119 номда 514 нусхада 8847359 сўмлик  китоблар харид қилинган. Булардан 117 донаси дарслик, 51 донаси ўқув қўлланма, 59 донаси брошюра ва услубий қўлланмалар, 112 донасини монография, 175 донасини  бадиий адабиётлар ташкил қилади. 

Янги олинган  адабиётларни  тарғиб қилиш мақсадида ахборот кунлари ташкил қилинмоқда ва кафедралар билан ишлар олиб борилмоқда.

АРМга 12 дона янги компьютерлар комплекти ўрнатилган ва интернетга уланган. Бу компьютерларга барча фанлар бўйича мавжуд адабиётларнинг  электрон вариантлари  киритилган.  АРМ ўқув залида профессор-ўқитувчи  ва талабалар шуғулланиши учун замонавий имкониятлар яратилган. Улар ўзлари учун керакли бўлган маълумотларга эга бўлиш учун зарур имкониятларга эга.  Талабалар ZiyoNET тармоғига уланиб. соҳага доир муҳим маълумотларни тезкорлик билан олишлари ва қайта ишлашлари мумкин.  Маъруза матнлари, соҳаларга оид журналлар, ўқув-услубий кўрсатмалар профессор-ўқитувчи ҳамда талабаларнинг илмий ишлари ва курс лойихалари яратиш учун керакли илмий, илмий-услубий ва назарий манбалар мавжуд.

    АРМ  кутубхона фондини тўлдириш, кутубхона учун бадиий, маърифий, илмий – оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида, 110 номдаги 147 нусхадаги бадиий адабиётлар, Олий ва ўрта – махсус таълими вазирлиги ва ТАТУ томонидан берилган дарслик ва ўқув қўлланмалар  билан бойитилган.

          Электрон манбадан ўқув адабиётларини қидириш ва танлашда кутубхоначи-оператор томонидан маслаҳат ёрдамини кўрсатиш йўлга қўйилган.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва   китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли Қарори билан тасдиқланган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” ижроси юзасидан АРМ да бир қанча тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Axborot-resurs markazi

         Raximova Zulxumor Nasivalievna

xodimi
 G‘anieva Soxiba Turgunboevna

kutubxonachisi

Nasridinova Rashida Djuraevna kutubxonachisi

Rizaeva Namuna Toirdjonovna

kutubxonachisi

Xolxodjaeva Ma’mura Obidovna

Bibliografi

Dadajonova Qunduzxon Axadjonovna

kutubxonachisi
Iminjonov Maqsudjon
Orifjon o‘g‘li
Elektron kutubxona xodimi

 

Zircon - This is a contributing Drupal Theme
Design by WeebPal.