Филиалда 2018 йил 30 март куни "Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг 2017-2018 ўқув йили битирувчилари учун 2018 йил 30 март куни ТАТУ Фарғона филиали биносида “2018 йилда бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.

“2018 йилда бўш иш ўринлари ярмаркаси”да вилоятдаги 22 та корхона ва ташкилотлар 36 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Шулардан:

- 11 та соҳа корхона ва ташкилотлари;

- 11 та вилоятдаги хўжалик юритувчи бошқарма ва ташкилотлар.

“2018 йилда бўш иш ўринлари ярмаркаси”да иштирок этувчи корхона ва ташкилотлар учун ТАТУ Фарғона филиали биноси ҳудудида тегишли
шарт-шароитлар яратилди. Ярмарка иштирокчиларига барча корхона ва  ташкилотлар томонидан ўзларидаги бўш иш ўринлари, ойлик иш ҳақлари, иш берувчи томонидан қўшимча имтиёзлар ва бошқа тааллуқли маълумотларни акс эттирган баннер ва стендлар жойлаштирилди.

“2018 йилда бўш иш ўринлари ярмаркаси”да жами 250 нафардан ортиқ филиал битирувчилари иштирок этди.

Бундан ташқари 40 нафардан зиёд ота-оналар, ўқитувчи-устозлар ва иш билан банд бўлмаган аҳоли иштирок этди.

Ярмарка давомида корхона ва ташкилотлар томонидан 12 нафар битирувчилар билан уч томонлама меҳнат шартномалари (ишга қабул қилиш бўйича) тузилди.

“2018 йилда бўш иш ўринлари ярмаркаси” давомида иш берувчи корхона ва ташкилотлар мутахассислари битирувчилар билан суҳбатлашди ҳамда 65 нафар иштирокчиларга йўлланмалар берилди.

Ярмарка давомида “Хабар” газетасининг вилоятдаги мухбири, вилоят меҳнат бошқармаси ходимлари иштирок этдилар ва улар томонидан тегишли хизматлар ташкил этилди.

 


Qaytish



© MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI FARG'ONA FILIALI 2018