“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви


2018 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 август кунги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида филиалда таҳсил олаётган Қувасой шаҳар ёшларининг фикрини ўрганиш, уларнинг замонавий билим олишлари учун шароитлар яратишда яқиндан кўмаклашиш, олган билим ва кўникмаларини ҳаётга тадбиқ  этиш ҳамда келгусида иш билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш учун “Ҳоким ва ёшлар”учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда шаҳар ҳокими А.Зиявиддинов вилоятимизда ва Қувасой шаҳрида ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёшларга тушунтириш, битирувчиларни бандлигини таъминлаш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек йигит-қизларни турли иллатлардан ҳимоя қилиш, уларда ватанпарварлик, фидойилик каби фазилатларни кучайтириш борасидаги тадбирлар таъсирчанлигини янада ошириш каби масалалар тўғрисида батафсил гапириб ўтди.

Учрашув давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга Қувасой шаҳар ҳокими томонидан атрофлича жавоблар олдилар.

 

КИФ декан ўринбосари Н.Ибрагимов


Qaytish



© MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI FARG'ONA FILIALI 2018