2018-2019 o'quv yili uchun qabul jarayoni


2018/2019 ўқув йили қабули қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги № 261-сонлши қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги №310-сонли буйруғи ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2018 йил 11 майдаги № 683 буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида филиалнинг 2018 йил 17 майдаги № 237-сонли буйруғи чиқарилди.

Филиалда қабул жараёнида таълим йўналишлари бўйича масъуллар бириктирилиб, барча таълим йўналишлари бўйича тушунириш ишларини олиб бориш, видео роликлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берилди. Қабул комиссияси фаолият кўрсатадиган жойларда абитуриент ҳамда уларнинг ота-оналарини дам олиш жойлари тайёрланди ҳамда тест синовларини ўтказилиши жойлари, абитуриентларнинг жавоблар варақасини тўлдириш тартиблари, қабул жараёнларидаги сўнги янгиликларни намойиши бўйича видеоролик тайёрланиб намойиш қилинмоқда.

         2018 йилнинг 22 июнь ҳолатига ТАТУ Фарғона филиалига жами 46 нафар абитуриентлардан хужжатлар қабул қилиниб, шулардан 6 нафари ҳарбий хизматни тамомлаб, тавсияномага эга бўлган абитуриентлардан хужжатлар қабул қилиниб олинди.

      Бундан ташқари қабул жараёнида ТАТУ Фарғона филиали Қабул комиссиясида “Call-center” телефон марказини ташкил этилиб,  хозирги кунда 3 телефон рақами (226-95-01, 226-82-09, 226-82-33) фаолият кўрсатмоқда. Ушбу ахборот марказига малакали техник ходимлардан жалб қилиниб абитуриентлардан келаётган мурожаатлар бўйича телефон орқали мулоқотлар қилиниб, тегишли таълим йўналишлар бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар берилмоқда. Шунингдек интернет орқали почтаси tatuffqabul2018@inbox.uz хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди Хужжат топшираётган абитуриентлар учун жумладан имконияти чекланганлар, ногиронлар, харбий хизматни тамомлар тавсиянома билан келганлар ва бошқа қабулга оид масалалар билан мурожжат қилган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига маслаҳат марказлари ташкил этилди.


Qaytish



© MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI FARG'ONA FILIALI 2018