MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI <span>FARG'ONA FILIALI </span>

ТАТУ Фарғона филиалида “КИТОБ ОЛАМИ” номли китоб дўкони ўз фаолиятини бошлади.


ТАТУ Фарғона филиалида “КИТОБ ОЛАМИ” номли китоб дўкони ўз фаолиятини бошлади. Китоб дўконининг очилиш маросимини ТАТУ Фарғона филиали деректори доцент Б.А.Мирзакаримов сўзга чиқиб очиб берди. Шундан сўнг йиғилганлар китоб дўконидаги китобларни кўздан кечириб, турли маслахат ва таклифларни айтиб ўтдилар.

Китоб дўкони болалар бурчаги, бадиий адабиётлар бўлими, шеърият олами, абитуриентлар учун махсус бурчак, сиёсий сохадаги адабиёт ва қўлланмалардан ташкил топган. Бу ердан барча ёшдаги китобхонлар эхтиёжи хисобга олинган.

Китоб дўконини ташкил қилишдан мақсад, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий қадриятларимизни асраб авайлашга ва улуғлашга тарғиб қилиш, ёшларнинг онгига мустақиллик ғояларини сингдириш ва ватанга садоқат рухида тарбиялашга улкан хисса қўшиш хамда ёзувчи ва китобхон ўртасидаги мулоқотни кучайтиришдан иборат.


Qaytish



MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI FARG'ONA FILIALI 2018