MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI <span>FARG'ONA FILIALI </span>

ТАТУ Фарғона филиалида АҚШнинг Феррис давлат университети билан хамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.


Республикамизнинг барча сохаларида бўлаётган ислохотлар албатта ўзини ижобий натижаларини кўрсатмай қолмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2017 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижроси бўйича 16 июль санасида ТАТУ Фарғона филиалига АҚШнинг Феррис давлат университети “Математика” кафедраси профессори Б. Сиддиқов таклиф қилинди. Таклифдан кўзланган мақсад, рифожланган хорижий ОТМ профессорларини филиалнинг дарс жараёнларидаги иштирокини таъминлаш хамда дунёда илм –фан сохасида эришилаётган сўнги ютуқлар билан филиал талабаларини бохабар қилишдан иборат. Ташрифнинг биринчи қисми филиалнинг профессор ўқитувчилари, факультет деканлари хамда кафедра мудирлари ўртасида кечди. Дастлаб филиалнинг ўқув-илмий ишлари бўйича директор ўринбосари А. Расулов кириш қисми сифатида Феррис университети хамда профессор Б. Сиддиқов хақида иштирокчиларга маълумот бериб ўтди. Кейинги ўринда сўзга профессорнинг ўзи Б. Сиддиқов чиқиб, АҚШ ўқитиш тизими хамда Феррис университети ва шахсий ютуқларга хамда келажакдаги ишларги тўхталиб ўтди. Шундан сўнг профессор филиал иштирокчиларини барча қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар бериб ўтди.

Учрашувнинг иккинчи қисми эса Филиал талабалари билан кечди. Бу учрашувда хам прфессор Б. Сиддиқов филиал талабалари қизиқтирган саволларга кенг қамровли жавоблар бериб ўтди. Учлашувлар сўнгида Феррис университети прфессори  Б. Сиддиқов хамда ТАТУ Фарғона филиали ўртасидаги хамкорлик шартномасига розилик хати имзоланди. Эндиликда янги ўқув йилида филиал талабаларини келишилган мутахасислик фанлардан ривожланган хорижий ОТМ профессорларидан Фарғонада туриб таълим олишлари йўлга қўйилди.


Qaytish



MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI FARG'ONA FILIALI 2018