Абитуриент ДТМ рухсатномасини қандай олиши мумкин?

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов фейсбукдаги саҳифасида ДТМ рухсатномасини олиш тартиби ҳақида маълумот берди.

Тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни тарқатиш 2019 йил 20 июлдан бошланади.

«Абитуриент рухсатномаси»ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:

1. Абитуриентлар 20-29 июль кунлари Интернет орқали ДТМ www.dtm.uz расмий веб-сайтининг «Рухсатномани чоп этиш» бўлимидаги махсус ойнага паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси) серияси ва рақамини киритади.

Экранда пайдо бўлган «АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ» ва «АБИТУРИЕНТГА ЭСЛАТМА»ни чоп этиб олади.

2. www.dtm.uz расмий веб-сайтидан рухсатномасини 22 июлгача олмаган кундузги таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 23-26 июль кунлари қуйидаги муассасаларга мурожаат этиши ва рухсатномаларини олишлари мумкин:

✓ яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари;
✓ яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий ОТМ қабул комиссиялари;
✓ яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари.

Ушбу ташкилот ходимлари www.dtm.uz расмий веб-сайтидан юқорида қайд этилган тартиб бўйича «Абитуриент рухсатномаси»ни абитуриентга чоп этиб беради.

3.  ДТМнинг  www.dtm.uz расмий веб-сайтидан рухсатномасини 25 июлгача олмаган сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 26-29 июль кунлари қуйидаги муассасаларга мурожаат этиши ва рухсатномаларини олишлари мумкин:

✓ яшаш жойидан қатъи назар ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари;
✓ яшаш жойидан қатъи назар ихтиёрий ОТМ қабул комиссиялари;
✓ яшаш жойидан қатъи назар ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари.

Ушбу ташкилот ходимлари ДТМнинг www.dtm.uz расмий веб-сайтидан юқорида қайд этилган тартиб бўйича «Абитуриент рухсатномаси»ни абитуриентга чоп этиб беради.

Рухсатномалар барча ташкилотлар томонидан бепул чоп этилиб, тарқатилади.

manba kun.uz