АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ…

8 – март – Ҳалқаро хотин- қизлар байрами муносабати билан O`zLiDeP Фарғона вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан шаҳардаги бир қатор фахрийлар, партия фаоллари йўқланди.
Тадбирда Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиали директори Фаррух Мухторов иштирок этиб, мамлакатимизда аёлларга эътибор, яратилган имтиезлар хусусида тухталиб, бу айём мустақил Ўзбекистонимиз хотин-қизлари учун ўзига хос шукроналик байрами эканлигини таькидлади.
Зеро, юртимизда хотин-қизларга ҳамиша алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб келинмоқда.