Филиалда “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лoйиҳалар” кўргазмаси бўлиб ўтди.

Маълумки, инновацион технологияларни таълим жараёнига тадбиқ этиш, инновацион муҳитни шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифалардан биридир. Таълим жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш нафақат таълим берувчининг касбий маҳоратини ривожланишига, фаолияти учун зарур бўлган ахборот манбаларини излаш, изоҳлаш, мавжуд муаммолар ечимини топиш билан бирга инновацион технологияларини жорий қилиш натижасида иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш учун имкон яратади.

Ёшларимизни ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятли ва баркамол авлод этиб тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг муҳим устивор йўналишларидан биридир.  Президент Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни  янги тизим асосида йўлга қўйиш, айниқса, ёшларга эътибор бериш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, шунингдек, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббус ана шу ғоят мураккаб ва нозик жараён самарали кечишига хизмат қилади.

Айни кунларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалада ҳам бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 31 декабрдаги 1070-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  2019 йил 14 июн куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида иқтидорли талабалар ўртасида “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” кўргазмаси ўтказилди. Танловда филиал профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок  этишди. Танловда “Робототехника ишланмалари”, “Мобил иловалар”, “Веб ишланмалар”, “Компьютер графикаси”, “Энг яхши филиал логотипи”, “Энг яхши филиал видеоролиги”, “Компьютер дастурий таъминоти” йўналишлар бўйича жами 50 га яқин лойиҳа ишланмалари тақдим этилди.

Танловни иқтидорли талабаларни илмий – тадқиқот ишларини  ташкил этиш бўлими бошлиғи Б.Джалилов олиб борди.

Танловни илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ф.Мулайдинов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, тадбирнинг мазмуни ва инновацион ғояларнинг аҳамияти хақида гапириб ўтди.

Танлов давомида тақдим этилган ҳар бир ишланманинг янгилиги, амалиётга тадбиқ этилиши инобатга олинди.  Тақдим этилган лойиҳаларнинг ҳар бири йўналишлар бўйича ҳакам ва масъуллар томонидан муносиб баҳоланди.

Танловда ҳар бир иштирокчи ўз лойиҳаларини тақдимот орқали изоҳлаб беришди.  Шунингдек, кўргазмадаги лойиҳа ишланмалари соха мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва талабаларда катта таассурот қолдирди. Лойиҳа муаллифлари берилган саволларга қониқарли жавоб беришди.

Кўргазма якунига кўра ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

  1. “Робототехника” йўналиши бўйича:

1-ўрин. 613-16 гуруҳ талабаси Ахмедов Исҳоқжон

2-ўрин. 1)630-17 гуруҳ талабаси Турсуналиев Муродилжон

2) 630-17 гуруҳ талабаси Набижонов Равшанбек

3-ўрин. 630-17 гуруҳ талабаси Наимов Ахаджон

  1. “Мобил иловалар” йўналиши бўйича:

1-ўрин. 617-16 гуруҳ талабаси Хошимжонов Шахриёр

2-ўрин. 650-16 гуруҳ талабаси Умаров Хамза

3-ўрин. 618-15 гуруҳ талабаси Абдуллаев Абдулахад

  • “Веб ишланмалар” йўналиши бўйича:

1-ўрин. 652-16 гуруҳ талабаси Асроров Санжар

2-ўрин. 611-16 гуруҳ Орипов Рустамжон

3-ўрин. 612-16 гуруҳ талабаси Эгамбердиев Мардонбек

  1. “Компьютер графикаси” йўналиши бўйича:

1-ўрин. 654-18 гуруҳ талабаси Ширматов Ботир

2-ўрин. 632-17 гуруҳ талабаси Аюпов Мухаммадиброхим

3-ўрин. 650-18 гуруҳ талабаси Мамасодиқов Мухаммадазиз

  1. Энг яхши филиал логотипи” йўналиш бўйича:

1-ўрин. 618-16 гуруҳ талабаси Холматов Темур

  1. “Энг яхши филиал видеоролиги” йўналиши бўйича:

1-ўрин. 618-16 гуруҳ талабаси Рахматжонов Анваржон

VII.  “Компьютер дастурий таъминоти” йўналиши бўйича:

1-ўрин. 611-16 гуруҳ талабаси Ғуломов Азизбек

2-ўрин. 651-18 гуруҳ талабаси Турғунбоев Асрор

3-ўрин. 1) 650-18 гуруҳ талабаси Соаталиев Адхамжон

2) 631-17 гуруҳ талабаси Бойхонова Адашой

Кўргазма барча қатнашчиларда яхши таассурот қолдирди.

So’ngi yangiliklar

So’ngi izohlar